French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайхунободда янги машина-трактор парки ва биолаборатория иш бошлади
15:18 / 2023-01-11

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида шўр ювиш бўйича кўргазмали амалий семинар ўтказилди. Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев, сектор раҳбарлари, соҳага алоқадор корхона ва ташкилотлар масъуллари, фермер хўжаликлари ва кластерлар вакиллари иштирок этди.

Семинар давомида қатнашчилар кўргазмалар, тақдимотлар ва даладаги амалий ишлар билан танишди. Уларга шўрланган майдонларда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар, қўлланиладиган воситалар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, янги режалар муҳокама қилинди.

Эндиликда олдинги йиллардагидек ойлаб шўр ювишга сув беришнинг имкони йўқ. Мавжуд сувлардан оқилона фойдаланиш учун эса ерларни шўр ювишга сифатли тайёрлаш лозим. Шу боис жорий йилда бу тадбирга алоҳида тайёргарлик кўрилмоқда. Хусусан, вилоят бўйича 72 минг гектарга яқин майдонда шўр ювиш тадбирларини ўтказиш белгиланган. Барча туманлардаги экин майдонлари кесимида шўрланиш даражаси ва шўр ювиш тадбирларини ўтказиш жадваллари ишлаб чиқилган.

[gallery-10232]

Семинар давомида “POLY TEX AGRO" МЧЖнинг машина-трактор парки ва “Сайхун Фарм плант” МЧЖнинг замонавий биолабораторияси фойдаланишга топширилди.

Машина-трактор паркида 13 та ғалла ўриш ва 24 та пахта териш комбайни, 6 та ҳайдов, 32 та универсал ва 46 та чопиқ трактори, 4 та юк, 20 та енгил машина ва 12 та бошқа қишлоқ хўжалигида фойдаланидан техникалар, шунингдек, 6 та айланма омоч, 20 та пневматик сеялка, 46 та култиватор, 50 та тиркама ва 103 тадан зиёд бошқа агрегатлар мавжуд. Бу ерда 105 та доимий ва 30 та мавсумий иш ўрни яратилган.

Янги ташкил этилган биолаборатория энг сўнгги ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, айни вақтда 20 нафар ходим фаолият юритмоқда.

– Жорий йилда зараркунандаларга қарши биологик усул билан курашиш учун 40 килограмм трихограмма, 18 миллион дона бракон ва 3 000 дона олтин кўз ишлаб чиқаришни режалаштирилганмиз, – дейди биолаборатория мудири Алмуҳаммад Носиров. – Ҳудуддаги 1 та кластер ва 30 та фермер хўжалиги билан шартнома тузилган.

Иштирокчилар машина-трактор паркидаги мавжуд техникалар, биолаборатория фаолияти ва бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

 

Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев (сурат), ЎзА