Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайхунободда туман ҳокими ўзгарди
16:26 / 2020-11-25

Бугун, 25 ноябрь куни халқ депутатлари Сайхунобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Сессияда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этди ва сўзга чиқди.  

Сайхунобод тумани ҳокими бўлиб ишлаган Мирзақулов Батиржон Казакбаевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ҳокими лавозимидан озод этилди.

Туман ҳокими лавозимига Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ўктамжонов Фаррух Ўктамжонович тайинланди.

Фаррух Ўктамжонов 1985 йилнинг 19 сентябрида Сирдарё туманида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини тамомлаган.

У шу кунгача вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.