ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги ўқув йили арафасида Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокимлиги томонидан 500 нафардан ортиқ ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари мактаб формаси билан таъминланди.
Мазкур эзгу ташаббуснинг бош мақсади — янги ўқув йилини барча болалар учун қувончли ва баракали бошлаш, уларнинг билим олишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлашдир. Мактаб формасининг беғараз тақдим этилиши нафақат оилаларга моддий енгиллик берди, балки фарзандлар қалбида давлат ва жамият эътиборини янада чуқур ҳис қилишларига сабаб бўлди.
- Фарзандларимизни билимли, баркамол этиб тарбиялаш — келажагимизга энг катта сармоя. Шу боис ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бундай эътибор доимий давом этади, - деди туман ҳокими Комилжон Муллажанов.
[gallery-24976]
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА