Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сайхунобод тажрибаси” Музработда оммалашмоқда
12:24 / 2024-04-19

Музработ туманидаги “Сурхон-Агро мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятида икки минг бош қора молга мўлжалланган чорвачилик комплекси бунёд этмоқда.

Замонавий мажмуа янгидан ўзлаштирилган минг гектарга яқин майдонда қад ростаётир. Қиймати 110 миллиард сўмни ташкил этадиган  лойиҳа чорвачилик комплекси, сутни қайта ишлаш корхонаси, 1 минг 200 тонна сиғимга эга сенвич панелли омборхона, озуқа етиштириш ва сақлаш жойлари қурилмоқда.  

Айни пайтда мажмуанинг дастлабки босқичида зотдор қорамоллар келтирилиб, парваришланаётир. Бу ерда 110 та доимий иш ўрни яратилган.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов мажмуада бўлиб, комплекс фаолияти билан яқиндан танишди. Тадбиркорнинг таклиф ва муаммоларини тинглади. Мутасаддиларга мажмуанинг электр энергияси ва сув таъминоти масалаларини ҳал этишга кўмаклашиш, лойиҳани янада кенгайтириб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва иш ўринлари сонини ошириш юзасидан  тегишли топшириқлар берилди.

Шу куни вилоят ҳокими Халқ йўли маҳалласида бўлиб, аҳоли хонадонларида “Сайхунобод тажрибаси” асосида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Маҳалладаги Хайрулла Холлиевнинг асаларичилик, чорвачилик, йилқичилик, кўчат етиштириш, Санобар Қурбонованинг уй боғчаси, балиқчилик, лимончилик ва паррандачилик, Ўктам Сапаровнинг миллий қуроқ кўрпалари тикиш, касаначилик каби йўналишлардаги фаолияти ўрганилиб, уларнинг тажрибасини оммалаштириш,  бир уйда бир нечта йўналишда иқтисодий самарадор лойиҳаларни йўлга қўйиш, томорқалардан самарали фойдаланиб, оилавий даромадни ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича таклиф ва тавсияларини билдирди.  

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири