Сайхунобод – аҳоли томорқаси 20 сотихдан ортиқ бўлган 26 та тумандан бири. Лекин бунинг 10 фоизи ишлатиляпти...
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Сайхунобод туманидаги бирорта маҳаллада хомашёни етказиш, борини қайта ишлаш, одамларни маҳсулот ишлаб чиқаришга ўргатиш ва кооперация қилиш бўйича тайинли иш олиб борилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Бу борада маҳаллий саноатга масъул 13 та уюшма Сайхунободга 2023 йилда бирор марта келмаган. Бу йил учун ҳам режа қилмаган.
Туманнинг энг катта захираси ҳам, имконияти ҳам – ер. Масалан, Сайхунобод – аҳоли томорқаси 20 сотихдан ортиқ бўлган 26 та тумандан бири. Лекин бунинг 10 фоизи ишлатиляпти, асосий экин – беда билан макка бўлиб қолган.
ЎзА