Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саёҳатларнинг меҳнат самарадорлигида аҳамияти қандай?
16:49 / 2025-09-03

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланмоқда.

Бу қутлуғ сана муносабати билан энергетика соҳаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида маданий-маърифий саёҳатлар ташкил этилди. 

Дастур доирасида “Тошкент ИЭС” акциядорлик жамияти ходимлари ва яқинлари қадимий Бухоро шаҳрига ташриф буюриб, мамлакатимизнинг бой тарихий ва маданий мероси билан танишдилар. Асрлар давомида Шарқ цивилизацияси марказларидан бири сифатида юртимиз тарихида беқиёс ўрин эгаллаб келаётган Бухоро зиёратчиларда катта таассурот қолдирди. 

Шунингдек, “Тахиатош ИЭС” ходимлари Жиззах вилоятининг табиати ва тоза ҳавоси билан машҳур бўлган Зомин туманига саёҳат қилишди. Зомин миллий боғининг бетакрор манзаралари меҳмонларга маънавий ором ва руҳий завқ бахш этди. 

“Тошкент ИЭС” АЖ Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Мунира Қосимованинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризм ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш устувор вазифалардан. Шу сабабли, электр корхоналари томонидан мазкур ҳужжат асосида мамлакат бўйлаб мунтазам саёҳатлар уюштирилмоқда. 

– Бундай сафарлар нафақат ходимларнинг ҳордиқ чиқаришига, балки уларнинг тарихий меросга ҳурматини ошириш, жамоада бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, энергетика соҳаси ходимларининг меҳнат самарадорлигини ошириш ва уларнинг оилалари билан сифатли дам олишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида амалга оширилаётган бундай ташаббуслар Ватанимизнинг бой тарихи, маданий мероси ва табиий гўзалликларини кенг тарғиб қилишда ҳам муҳим ўрин тутади. Аҳамиятлиси, саёҳат ходимларимизга жуда ёқди ва унутилмас хотиралар қолдирди. Бундай имконият уларнинг ўз касбига бўлган меҳрини ва шижоатини янада оширади, –деди М.Қосимова.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА