“Экологик маълумотларни қайта ишлаш ва ҳимоя қилишнинг алгоритмик ва мантиқий усуллари” мавзусида
Сайманов Исламбек Мирзабаевичнинг 05.01.05 – Aхборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Aхборот хавфсизлиги ихтисослиги бўйича “Экологик маълумотларни қайта ишлаш ва ҳимоя қилишнинг алгоритмик ва мантиқий усуллари” мавзусидаги физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2023 йил 17 июнь куни соат 15:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, Университет кўчаси, 4-уй, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Математика факультети, 2-қават, 221-хона.
Тел.: (99871) 246-02-24; факс: (99871) 246-02-24;
е-mail: devonxona@nuu.uz