Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайловолди ташвиқотини ёритишда тенглик тамойиллари
10:48 / 2023-06-09

3-Бухоро сайлов округи матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти жараёнларини ёритишда холислик ва тенгликни таъминлаш масалаларига бағишлаб вилоят телевидениеси, босма нашр ҳамда сиёсий партиялар матбуот хизматлари вакиллари иштирокида семинар ташкил этилди.

–Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 5 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисида” ги қарорида сайлов жараёнларида иштирок этувчи сиёсий партиялар номзодларининг ташвиқотини олиб бориш учун марказий нашрлар ва давлат телеканалларида тенг босма майдон ва эфир вақтлари ажратилиши белгиланган,  – дейди 3-Бухоро сайлов округи матбуот маркази раҳбари Акбар Рустамов. – Семинар иштирокчиларига ушбу босма майдон ва эфир вақтидан фойдаланиш тартиби, партияларнинг белгилаб берилган кетма-кетлигига риоя этиш масалаларида тушунчалар берилди.  

[gallery-12264]

Суҳбат сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.  

 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов, (сурат), ЎзА