Сайловолди ташвиқоти ва амалиёт
Навоий шаҳрида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан сиёсий партиялар вакиллари иштирокида журналистлар ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари учун брифинг ташкил этилди.
Сайлов – 2019
Навоий шаҳрида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан сиёсий партиялар вакиллари иштирокида журналистлар ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари учун брифинг ташкил этилди.
Навоий вилоятидаги сиёсий партияларнинг етакчилари ва фаоллари, вилоят сайлов комиссияси аъзолари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси мутасаддилари иштирок этган брифингни Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази Навоий вилояти бўлими раҳбари Ҳамидулла Қарчиғаев бошқарди. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Жамолиддин Ҳамроев тадбирнинг мақсад ва вазифалари хусусида тўхталиб ўтди.
Дастлаб Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши аппарат раҳбари Муҳаммад Эшниёзов сайлов кампанияси даврида партия томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида баёнот берди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши етакчиси Илҳом Ражабов, Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши етакчиси Мақсуд Нуруллаев, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши етакчиси Рустам Ҳайитов ва Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши етакчиси Алижон Жалилов сайлов кампанияси давомида ўзларининг олиб бораётган ишлари ҳамда партиянинг сайловолди дастурларидан ўрин олаётган муҳим масалалар юзасидан баёнот билан чиқди.
Марказий сайлов комиссиясининг қарорига асосан жорий йилнинг 20 октябридан 20 ноябригача бўлиб ўтадиган “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” давомида сиёсий партиялар вакиллари билан ноанъанавий тарзда, янги форматдаги шу каби брифинг, давра суҳбатлари ва матбуот анжуманларини ўтказиб бориш бўйича келишиб олинди.