Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайловолди оммавий тарғибот акцияси
11:30 / 2019-10-08

Жиззах шаҳрида “OʻzLiDeP билан юксак марралар сари” мавзусида оммавий сайловолди тарғибот акцияси ва катта шоу-концерт дастури ташкил этилди.


Жиззах шаҳрида “OʻzLiDeP билан юксак марралар сари” мавзусида оммавий сайловолди тарғибот акцияси ва катта шоу-концерт дастури ташкил этилди. 

“Ўрда” истироҳат боғидаги муҳташам Амфитеатр мажмуасида ташкил этилган ушбу тадбирлар расмиятчиликдан ҳоли, анъанавий бир томонлама маъруза шаклидаги амалиётдан воз кечилиб, эркин мулоқот тарзида ташкил этилди. 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сайловолди жараёнларида ана шундай янгича ғоя, янгича қарашлар билан фаол иштирок этмоқда.

Тадбирда партия сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов, партиядан сайланган депутатлар, партия фаоллари, адабиёт, спорт, маданият соҳаси вакиллари, тадбиркор ва фермерлар, талабалар, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари иштирок этди.

Очиқ мулоқотлар давомида жорий йилги сайловлар бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтиши таъкидланиб, бу сиёсий жараёнга Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам жиддий тайёргарлик кўраётгани қайт этилди. Иштирокчиларга партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида маълумот берилди.

– Бу галги сайловлардаги катта ўзгариш, аввало, юртдошларимизнинг онгу тафаккури ўзгаргани, фуқароларимизнинг сиёсий маданияти, воқеа-ҳодисларга дахлдорлик ҳисси кучайгани билан боғлиқ, – дейди партия Жиззах вилояти кенгаши раиси Эркин Холматов. – Сайловолди дастуримизда аҳолининг бандлигини таъминлаш, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, суд-ҳуқуқ соҳаси, оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини таъминлаш ва шу каби бошқа соҳаларда ҳам ислоҳотларни амалга ошириш белгилаб олинган. Партиямиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик ўринларига номзодлар шакллантирилмоқда. Шу билан бирга жойларда депутатлар, партиямиз лидерлари ҳамда тарғибот гуруҳлари аъзолари иштирокида давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ҳамда очиқ мулоқотлар ўтказиб келинмоқда. Бугунги тадбиримиз ҳам фаолиятимизнинг узвий давомидир.

Тадбирда таниқли санъаткорларнинг чиқишлари йиғилганларга хуш кайфият улашди.