English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайловларга катта ҳозирлик кўрилган
14:56 / 2019-12-22

Сурхондарё вилоятидаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари билан танишаётган хорижлик кузатувчилар сайловлар очиқлик, адолат ва демократия тамойиллари асосида ўтаётганини таъкидламоқда.


Сурхондарё вилоятидаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари билан танишаётган хорижлик кузатувчилар сайловлар очиқлик, адолат ва демократия тамойиллари асосида ўтаётганини таъкидламоқда.

Гульнара КУНБАЕВА, Оқтўба вилояти сайлов комиссияси раиси. Қозоғистон:

– Бугун бўлиб ўтаётган очиқ ва ошкора сайловларда Ўзбекистон кучли демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида салмоқли ютуқларни қўлга киритаётганини намоён этмоқда. Сайловчилар ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин билдираётгани бунга яққол мисол. Ҳозиргача Термиз шаҳридаги қатор сайлов участкаларида бўлиб, бунга ишонч ҳосил қилдик. Сайловчилар катта қизиқиш билан келиб, номзодлар учун яширин овоз бераётганини кузатаяпмиз. Ўзбекистоннинг миллий қонунчилигида сайловларни адолат ва тенглик тамойили асосида ўтказиш нормалари мустаҳкамлаб қўйилгани мамлакат ривожи учун хизмат қилмоқда.

Шуни мамнуният билан айта оламанки, сайловларга катта ҳозирлик кўрилган. Бу сайловчиларнинг фаоллигида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Муҳим сиёсий жараённинг туб моҳиятини одамларга тушунтириш учун кўп ишлар амалга оширилганига гувоҳ бўлдим.

Термиз шаҳрида биринчи марта бўлишим. Одамларнинг бағрикенглиги ва самимийлиги, шаҳарнинг озода ва ободлиги, тарихий меъморий ва археологик ёдгорликларга бойлиги катта таассурот уйғотди.