French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайловларда иштирок этиш учун ижозат берилди
18:40 / 2019-10-17

Сиёсий партиялар Тошкент вилояти Кенгашларига жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этишга рухсат берилди.


Сиёсий партиялар Тошкент вилояти Кенгашларига жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этишга рухсат берилди.

Тошкент вилояти сайлов комиссиясида барча сиёсий партиялар вилоят кенгашларига халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига сайловда қатнашишга рухсат бериш тўғрисидаги қарор топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партияларнинг вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Янги Сайлов кодексининг 89-моддасига мувофиқ, сиёсий партиялар вилоят Кенгашлари томонидан депутатликка номзодлар кўрсатиш учун сайлов комиссиясига тегишли ҳужжатлар тақдим этилган эди. Ўз ўрнида сайлов комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Вилоятда жорий йилнинг 22 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларни ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилаётгани мазкур сиёсий жараённинг демократик тамойиллар асосида шаффоф ўтишига хизмат қилиши таъкидланди.

Жорий йилги сайловларда вилоятдан 1 миллион 830 минг нафардан зиёд сайловчи иштирок этиши кутилмоқда. Сайловчиларнинг қарийб 45 минг нафари илк маротаба овоз беради.

Вилоятда бу муҳим сиёсий жараённи юқори савияда ташкил этиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 13 та, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи 626 та сайлов округи ҳамда 950 та участка сайлов комиссияси фаолият юритади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир харажатлар сметасига мувофиқ, сайловда иштирок этадиган номзодларга тарғибот-ташвиқот тадбирлари учун пул маблағи ажратилиши белгиланди.

Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод учун 10 миллион 832 минг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод учун 2 миллион, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод учун эса 1 миллион сўм маблағ ажратилади.

Эътиборли жиҳати, олдинги сайловларда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар учун маблағ ажратилмаган. Бу омил нафақат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, балки халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлигига ҳам сайлов жараёни, номзодлар ўртасидаги дебатлар, сиёсий партиялараро соғлом рақобат ва ҳар бир депутатлик ўрни учун кураш қизғин кечишига хизмат қилади.