Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайловга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда
19:21 / 2019-10-30

Марказий Сайлов комиссияси халқаро матбуот марказининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлимида жорий йилнинг 22-декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик ишлари ҳамда галдаги вазифаларга бағишланган брифинг ўтказилди.


Марказий Сайлов комиссияси халқаро матбуот марказининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлимида жорий йилнинг 22-декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик ишлари ҳамда галдаги вазифаларга бағишланган брифинг ўтказилди.

Унда Сурхондарё вилояти сайлов комиссияси раиси Ш. Бойқулов “Янги Ўзбекистон: Янги сайловлар” шиори остида бошланган сиёсий кампанияга воҳада кўрилаётган ҳозирлик ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Брифингда таъкидландики, мамлакатимизда янги қабул қилинган Сайлов кодекси асосида ўтадиган муҳим сиёсий жараённи очиқ, умумэътироф этилган мезонларга мувофиқ ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун халқ депутатлари вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси таркиби шакллантирилиб, 15 аъзодан иборат таркиби тузилди. Вилоят сайлов комиссияси ва Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказининг вилоят ҳудудий бўлими учун Термиз шаҳридаги замонавий вилоят Матбуот уйи биносидан хоналар ажратилиб, барча шароит яратилди. Жаҳон интернет тармоғига уланган 40 та сўнгги русумдаги компьютер, ўн бешта принтер ва шунча нусха кўчириш ускунаси, бешта телевизор, иккита видео мулоқот ўтказиш монитори, алоқа қилиш учун етарли телефон аппаратлари билан жиҳозланди. WI-FI зонаси ташкил этилди.

Айни пайтда комиссия ва матбуот хизмати аъзолари Сайлов кодекси ижроси бўйича тегишли ишларни амалга оширмоқда. Комиссия аъзолари қонуннинг бир хил қўлланилишини таъминлаш, сайловни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаб олди.

Брифингда воҳада халқ депутатлари вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та сайлов округи тузилиб, уларга ном ва тартиб рақами берилгани, комиссия аъзолари таркиби тасдиқланиб, уларнинг сафига ахборот коммуникация технологиялари ва хорижий тилларни чуқур биладиган мутахассислар киритилгани, комиссия аъзолари таркибида хотин-қизлар 40-50 фоизни ташкил этаётгани, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланиб, матбуотда чоп этилгани, айни пайтда мавжуд 785 сайлов участкасининг комиссия аъзоларини шакллантириш бўйича муайян ишлар олиб борилаётгани юзасидан ҳам тегишли маълумотлар берилди.