Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайловда иштирок этиш – менинг фуқаролик бурчим
12:06 / 2021-10-24

Бугун дам олиш куни бўлишига қарамасда эрта тонгдан кўчалар одамлар билан гавжум. Одатда дам олиш куни Тошкент кўчалари, кўп қаватли уйлар атрофи соат 9:00 гача сукутда бўлар эди. Бу дам олиш одатдагидан фарқли бўлди...

Кўп қаватли уйлар ёнида маҳалладошлар бир-бирини чақириб, тўйга кетаётгандек қаторлашиб сайлов участка томонга йўл олмоқда. Энди мен ҳам мамлакатимизнинг эртанги кунини белгилаб берувчи муҳим сиёсий тадбир –Президент сайловида иштирок этаман.

Президент сайловида шахсан иштирок этиш - бу менинг фуқаролик бурчим ва мажбуриятимдир. Қолаверса, юртимизнинг порлоқ келажаги, ўз келажагимиз учун овоз беришимиз лозим!

Бугун эриниб боришни истамасам, ёки бюллетенни ота-онамдан ёки опамдан бериб юборсам ҳам, бунинг учун мени биров айбламайди. Лекин мен бу тарихий жараёнларда шахсан иштирок этишни ва ўз келажагим учун шахсан ўзим овоз беришни истайман ва барчани сайловларда иштирок этишга чақираман!

Ахир фаровон ва порлоқ келажакни биз учун бошқа биров яратиб бермайди! Тўғрими? Бунга ҳар ким ўзи ҳаракат қилиши керак! Ҳаммамиз учун келажагимизга муносиб номзодни танлаш ўта муҳим. Мен ҳам Олмазор туманидаги сайлов участкасидан порлоқ келажагимиз учун муносиб бўлган номзодга овоз бердим. Бу менинг сайловда илк қатнашишим.

Сайловни ўтказишга тайёргарлик, Президентликка номзодларнинг Сайловолди дастури билан олийгоҳда ва оммавий ахборот воситалари орқали танишдик. Тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўзимиз учун муносиб номзодни танлашимиз, улар ҳақида тўлиқ маълумот олишимизга ёрдам берди.

Буни аниқ биламан, мен танлаган номзод келажагимиз учун Ватанимиз равнақини йўлида масъулиятни етарли даражада бажара олади. Мен бунга ишонамиз!

Машҳура Маматуропова,

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника

институти талабаси