Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайловчилар билан учрашувлар давом этмоқда
20:58 / 2023-06-14

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Байрамбай Отемуратов Қонликўл туманида сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг сайловолди дастури билан таништирди. Дастурдан ўрин олган бешта устувор мақсадни қамраб олган асосий йўналишлар, Қорақалпоғистон Республикасида  2030 йилга қадар амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалари ҳақида маълумот берилди. Жумладан, маҳалла ва овулларда 6 минг километр йўл ҳамда 150 кўприк таъмирланиши, 5 минг километр электр тармоғи, 1 минг 350  трансформатор ва 10 подстанция янгиланиши,  70 минг хонадонга эга 2 мингта кўп қаватли уйлар  қурилиши, барча ижтимоий ва давлат идоралари ҳамда 17 минг хонадонда 55 мегаватт қувватли қуёш панели ўрнатилиши белгилангани қайд этилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистонда агротехнологиялар ва муҳандислик йўналишларида етакчи хорижий олийгоҳларнинг филиаллари ҳамда Нукусда рақамли технологиялар институти очилиши таъкидланди. Ишўончли вакилнинг айтишича, таълим соҳасининг асосий таянчи бўлган азиз ва мўътабар муаллим ва мураббийлар, олийгоҳ профессор ўқитувчиларининг машаққатли меҳнати бундан буён ҳам муносиб рағбатлантириб борилади. Аҳолининг мол-мулк ва ер солиқларидан қарздорликлари бўйича 500 миллиард сўм пеня кечиб юборилади. “Маҳалланинг молиявий мустақиллигини ошириш бўйича ҳам қатор янгиликлар қилинади. Бу борада, аҳолидан йиғиладиган мол-мулк ва ер солиқлари ягона мулк солиғи бўлиб бирлашади ва аҳолидан ундириладиган қисми маҳалла бюджетига тўлиқ ўтказилади. Бу – Қорақалпоғистондаги маҳаллалар ихтиёрида ҳар йили 230 миллиард сўмдан қўшимча маблағ қолади, дегани.  

Тадбир якунида ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган устувор вазифалар, таклифлар халқимизнинг турмуш сифатини янада оширишга хизмат қилишини таъкидлади. Сайловчиларни Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чорлади.

Ишончли вакилнинг сайловчилар билан учрашуви Нукус туманида ҳам бўлиб ўтди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири