Сайлов жараёнида ҳуқуқий тарғиботнинг ўрни
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси Фарғона филиалида шохобча темир йўлига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари билан ўқув семинари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси Фарғона филиалида шохобча темир йўлига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари билан ўқув семинари ўтказилди.
“Қўқон” минтақавий темир йўл узелида ташкил этилган тадбирда иштирокчилар ўзларининг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаб олди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ходимлари ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилнинг 20 октябридан 20 ноябрига қадар мамлакатимизда “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” деб эълон қилиниб, тизимда ҳам миллий сайлов қонунчилигимизнинг мазмун-моҳияти кенг тарғиб этилаётир.
Инспекциянинг марказий аппаратида бошланган мазкур ойлик доирасидаги тадбирлар Қўқон шаҳрида ҳам тадбиркорлар ва транспорт соҳаси вакиллари иштирокида давом эттирилди. Унда янги қабул қилинган Сайлов кодекси мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ва уларни амалиётда қўллаш тартиби ҳақида сўз юритилди. Бу галги сайловларда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилгани ва унинг афзалликлари, депутатларга қўйиладиган талаблар борасида ахборот берилди.
Тадбиркорлик субъектлари вакилларининг фаолиятлари янада ривожланиши учун коррупцияга қарши биргаликда курашиш орқали мазкур иллатни бартараф этиш мумкинлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олди.
Фирдавс ХАЙРИДДИНОВ,
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси матбуот котиби