Сайлов юксак савияда ўтмоқда
Навоий вилояти сайлов участкаларида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови қизғин давом этмоқда. Вилоятда 641 минг 380 сайловчи рўйхатга олинган.
Навоий вилояти сайлов участкаларида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови қизғин давом этмоқда. Вилоятда 641 минг 380 сайловчи рўйхатга олинган.Конимех тумани Абай номидаги наслчилик ширкат хўжалиги ҳудудида жойлашган 179-сайлов участкасида 401 сайловчи рўйхатга олинган.
– Мен ҳам юртимиз келажаги учун овоз бердим, – дейди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор Берикбай Дарменов. – Оиламизнинг ҳар бир аъзоси сайловда иштирок этди. Мамлакатимиз эртаси, халқимиз тақдири учун муҳим сиёсий жараёнда овулдошларимиз фаол қатнашмоқда. Хўжалигимиз асосан чорва билан шуғулланади. Биз бугун турмушимиз янада фаровон бўлиши учун курашадиган муносиб номзодга овоз бердик.
Ўзбекистон Республикаси Президент сайлови вилоятнинг барча ҳудудларида юксак савияда ўтказилмоқда.