French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайлов участкаларига 21 мингдан ортиқ тиббий ходим бириктирилди
12:32 / 2021-10-23

Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Санитария-эпилемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Б.Юсупалиев сайлов жараёнида санитария-эпидемиологик хавфсизлик ва фуқаролар саломатлигининг ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Маълумки, Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси даврида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда коронавирус инфекцияси (COVID-19)ни тарқалиши хавфини олдини олиш тўғрисида”ги Йўриқномани ўз ичига олган тегишли қарорни қабул қилган эди.

Мазкур Йўриқнома 6 та боб, 39 та банддан иборат бўлиб, унга мувофиқ, асосий тадбирлар коронавирус касаллигини олдини олишга қаратилган қоидаларга риоя этилишини таъминлашга йўналтирилган. Хусусан, ижтимоий масофани сақлаш (камида 2 метр), биноларнинг кириш қисмини визуал 2 метрдан белгилаш назарда тутилган. Сайловга ташриф буюрганлар ва кузатувчилар, шунингдек, барча иштирокчининг ниқоб тақиш қоидасига қатъий амал қилиши талаб этилади.

Шахсий гигиенага амал қилиш учун етарлича шароит яратиш (қўлларни антисептиклар ёрдамида зарарсизлантириш), бунинг учун барча сайлов участкалари ва сайлов округлари шахсий ҳимоя ва дезинфекция воситалари, яъни бир маротабалик тиббий юз ниқоби (маска), бир маротабалик қўлқоп ҳамда қўллар учун дезинфекцияловчи антисептик воситалар билан таъминланади.

Сайлов учун ажратилган биноларда мунтазам равишда шамоллатиш ва сайлов кунидан олдин дезинфекция тадбирлари ўтказилади. Сайловчи ҳамда сайлов комиссияси аъзоси ўртасидаги тўғридан-тўғри (контакт) мулоқотни камайтириш таъминланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказиладиган сайлов участкаларида карантин талабларига риоя этилишини таъминлаш учун жами 21 мингдан ортиқ тиббий ходим бириктирилди.

Қолаверса, Йўриқномага биноан, Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан ҳар бир ҳудуд кесимида белгиланган сайлов участкаларида ўрганиш режаси ишлаб чиқилиб, 10 минг 800 га яқин сайлов участкасининг барчаси сайловга тайёрланди.

Сайлов участкаларининг 9 минг 925 тасида тиббий пунктлар ташкил этилди, деярли барча сайлов участкаси дори воситалари билан таъминланди, уларда ижтимоий масофа белгилари чизилиб, изолятор хоналари ҳам ташкил қилинди. Сайлов кампанияси даврида барча сайлов комиссиялари аъзолари белгиланган режа асосида тўлиқ эмланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кунида тиббий-санитария хизматини ташкил этиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги, хусусан, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан тўлиқ назоратга олинган.

 

Н.Насриев,

ЎзА