Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайлов ҳуқуқи фуқароларнинг конституциявий, сиёсий ҳуқуқларидан биридир
16:56 / 2019-11-18

Ўзбекистонда 28 йилдан буён сайлов жараёнларини мукаммал ташкил этиш борасида қанчалик кўп саъй-ҳаракатлар амалга оширилмасин, ҳануз фуқароларимиз етарлича билим ва кўникмаларга эга эмаслиги маълум бўлади.


Ўзбекистонда 28 йилдан буён сайлов жараёнларини мукаммал ташкил этиш борасида қанчалик кўп саъй-ҳаракатлар амалга оширилмасин, ҳануз фуқароларимиз етарлича билим ва кўникмаларга эга эмаслиги маълум бўлади.

Шу маънода жорий йилнинг 22 декабр куни Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман/шаҳар кенгашларига сайловлардан олдин Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссиясининг 2019 йил 11 октябрь куни “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида қарори қабул қилинган эди.

Бугун мамлакатимиздаги бир қанча ташкилот ва муассасалар қаторида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Марказий аппарати, ҳудудлардаги бирлашма ва жамиятларида ҳам бир қанча тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этилди. 

Жумладан Федерациянинг Марказий аппаратида “Сайлов-2019” мавзусида кенгайтирилган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда бу йилги сайловда қандай ўзгаришлар бўлиши хусусида Федерация ходимларига маълумотлар берилди.

“Халқаро матбуот маркази” ҳақида ҳамда жазони ўташ муассасаларидаги шахслар ҳам сайловда иштирок этиши тўғрисидаги маълумотлар батафсил бериб ўтилди.

Ходимлар ўзларини қизиқтирган саволлар, сайловда иштирок этаётган номзодлар ҳақида ҳам маълумотлар олишди.