Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайлов тўғрисида семинар-тренинглар
12:36 / 2024-09-10

Жиззах вилоятининг Арнасой, Бахмал, Зарбдор ва Фориш туманларида участка сайлов комиссияларининг раислари, раис ўринбосарлари ҳамда котиблари учун семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда.

Маълумки, жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят туман, шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади.  

Ушбу сиёсий жараёнга Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Жумладан, Фориш туманида ҳам ушбу аралаш сайловларни уюшқоқлик билан ўтказишга ҳар ҳар томонлама қизғин ҳозирлик кўрилаётир. Мазкур сиёсий жараённи кўнгилдагидек ўтказиш мақсадида туманда 57 та сайлов участкаси ташкил этилган. Ана шу участкалар сайлов комиссиялари раислари, котиблари ва аъзолари учун тумандаги “Боғдон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Амир Темур номли 1-сонли умумтаълим мактабида семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда. Ушбу семинар-тренинг машғулотларини малакали ҳудудий тренерлар ўтаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

[gallery-19188]

Ҳудудий тренерлар томонидан сайлов тизимига киритилган ўзгаришлар, аралаш сайлов тизимининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари, сайловчилар рўйхатини шакллантириш ва ушбу рўйхатлар билан ишлашда сайлов комиссиялари олдида турган вазифалар, сайлов комиссиялари бинолари ва овоз бериш хоналарини жиҳозлашга қўйилган талаблар, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, овоз бериш кунига тайёргарлик бўйича батафсил тушунча ва маълумотлар берилмоқда.

Вилоятнинг барча ҳудудларида шу каби семинар-тренинглар жорий йилнинг 17 сентябрига қадар давом этади.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари