Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Сайлов, ўтди-кетди» деган нақлга риоя қилиш - халқнинг ишончини пучга чиқариш бўлиб қолади
08:50 / 2020-07-30

Бугунги фуқароларимиз ҳар бир депутатнинг уйғотгувчиси ва тебратгувчисидир.


Бугунги фуқароларимиз ҳар бир депутатнинг уйғотгувчиси ва тебратгувчисидир. Авваллари негадир одамларимизнинг халқ ва давлат ўртасидаги кўприк ҳисобланмиш - депутатга бўлган ишончи кучсиз эди.

Янги сайлов, янги сайланган депутатлар учун янгича фаолият бошловчи эшикларни очиб берди. Гувоҳи бўлганингиздек, аҳолининг сайловга бўлган масъулияти, ишончи ва қизиқиши ўн карра ошди. Тарғибот жараёнларида ҳам дастурларимиз билан батафсил танишган фуқароларимизни кўрдик. Фуқароларимизнинг ишончини оқлаш мақсадида биз ҳам янада сергак тортдик. Халқнинг олдидаги масъулиятимиз янада қаттиқ ишлашга, меҳнат қилишга ундади.

«Сайлов, ўтди-кетди» деган нақлга риоя қилиш, шунчаки халқни алдаш ва ишончини пучга чиқариш бўлади. Сайлов ўтганидан шу кунгача юзлаб хонадонларнинг, фуқароларнинг қабулида бўлдим. Қизиғи, бу сафар уларни мен эмас, улар мени қидириб келди. Муаммолари борлигини, керакли ташкилотлар ва ҳокимиятга олиб чиқишимиз кераклигини сўрашмоқда. Қизиғи, ўз ҳудудимдаги нуроний ва жамоатчи отахонлар ойда 4-5 маротаба маҳалла гузарига чақириб, ой давомида қилинган ишлар ва келгуси қилган ишларим ҳақида ҳам мендан сўрашяпти. Муаммоларини айтишиб, ҳал қилишда иштирок этишимни билдиришяпти. Бу нима дегани? Янги сайловдан фуқароларимизнинг ишончлари катта эди. Бу кундек равшан. Улар эса депутатни танимасликлари ва ҳеч қанақа муаммоларни ҳал қила олмаслигимиз ҳақида бот-бот такрорлашар эди. Худдики лоторей ўйнамасдан, менга ҳеч қачон ютуқ чиқмайди, дейдигандек. Сабаби, сайлов масъулиятини ҳис қилмасдан тўғри келган номзодга овоз беришганлари ёки шунчаки иштирок этмай қолишганлари ҳаммамизга аён.

Фуқаролар чақирмаса, депутатнинг ҳам қулоғи тинчдек, депутат ҳам ўз масъулиятини ҳис қилмасдан юраверган эди. Aммо у замонлар ўтмишда ўтиб кетди. Янги сайлов фуқароларнинг ҳуқуқий дахлдорлигини оширгани шахсан мени қувонтирмоқда. Ҳозир юртимизда қатъий карантин чекловлари ўрнатилган. Фуқароларимизнинг карантин мобайнидаги муаммоларини эса аниқлашга ва ечишга мажбурмиз. Фуқароларимиз - бизни терговчи, тебратувчи ва мудроқ ҳолатимизда уйғотувчи. Aгар улар масъулиятимизни ошириб туришса, биз бунданда самаралироқ хизмат қилишга тайёрмиз!

Жаҳонгир Жиянов,
Халқ депутатлари Aндижон шаҳар Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП Aндижон шаҳар Кенгаши Aппарат-раҳбари