Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайлов шаффоф, ошкора ва адолатли ўтади
16:17 / 2019-09-11

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.


Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Маҳаллий партия ташкилотлари ходимларининг сиёсий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган амалий машғулотда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси масъуллари, партия вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари раислари, партия фаоллари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларнинг очиқ, ошкора ва шаффоф ўтишини таъминлаш, бу борада сайлов жараёнига пухта ҳозирлик кўриш, жумладан, партия фаолларининг сайловга оид ҳуқуқий билими ва саводхонлигини ошириш, сайлов қонунчилигидаги янгиликлар билан таништириш, самарали сайлов дастурини ишлаб чиқиш, сиёсий партияларнинг сайлов компаниясидаги иштирокини таъминлаш масалалари муҳокамасига алоҳида эътибор қаратилди.

photo5460645687155862295.jpg

Семинар-тренинг машғулотларида “Демократик жамиятда сайловлар”, “Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги”, “Маҳаллий кенгашларга сайловларнинг хусусиятлари”, Депутатларнинг ҳуқуқий мақоми”, “Сиёсий партиянинг сайлов компанияси стратегиясини ишлаб чиқиш”, “Ўзбекистон Президенти илгари сураётган стратегик ташаббусларнинг мафкуравий моҳияти”, “Сиёсий партиялар ва партия қурилиши” мавзуида маърузалар тингланиб, интерактив шаклида мунозара ва савол-жавоблар ўтказилди.

– Семинарда сайлов билан боғлиқ бўлган сиёсий жараёнлар ҳақидаги билимимизни янада оширдик, – дейди партия Олмалиқ шаҳар кенгаши раиси Акмал Расулов. – Ҳозир сайловчиларнинг дунёқараши бутунлай ўзгарган. Уларнинг олдига аввалгидай тайёр маъруза ва тезислар билан бориб бўлмайди. Шундай шароитда биз қанақа ишлашимиз, халқ ичига қандай кириб боришимиз керак, деган савол бўйича бизларга аниқ йўналиш берилди. Қайси сиёсий технологиялардан фойдаланиш муҳимлиги, шу орқали фаолиятимиз тўғрисида қанақа маълумотларни олишимиз борасида ҳам тушунчаларга эга бўлдик.