Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Сайлов қонунчилиги тарғиботи" мавзуида анжуман бўлиб ўтди
15:17 / 2021-08-19

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси медиа-холлида "Сайлов қонунчилиги тарғиботи" мавзуида анжуман бўлиб ўтди. Унда ЎзЭОАВМАга аъзо бўлган Республика миқёсидаги етакчи нодавлат телеканаллар (“Sevimli”, ZOʼR TV, MY5, UzReport, “Renessans”) шунингдек, марказий ва ҳудудий телекомпаниялар раҳбарлари ҳамда сайловни ёритиш бўйича масъул журналистлар иштирок этди.

Тадбирда Марказий сайлов комиссияси масъул ходими Суяржон Қурбонқулов 2021 йилнинг 24 октябрда мамлакатимизда ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг шаффоф ўтиши ва бу жараёнда ОАВда сифатли ва тезкор ёритишда журналистларнинг ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.  

 Таъкидланганидек, ЎзЭОАВМАга аъзо телерадиоканалларининг вазифаси сайловни сифатли ва кенг ёритишга кўмаклашишдан иборат. Шунингдек, унда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида тушунча берилди.  

 ЎзЭОАВМА бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов сўзга чиқиб, «Янги Ўзбекистон» газетасида чоп этилган «Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда» сарлавҳали интервьюсида илгари сурилган ғоя ва фикрлар, мақсад ва вазифалар ҳақида гапирар экан бугун мамлакатимизда ҳаётимизни тубдан ўзгартирган йирик ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, интервьюнинг асосий йўналишлари ҳақида гапирди. Тадбирда 2021 йилнинг апрель ойида ЎзЭОАВМА томонидан ишлаб чиқилган «Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» медиадастурининг лойиҳалари ижроси ҳақида ҳам сўз юритилди. Маълумки ушбу медиа-дастур ўзида 60 та йирик лойиҳани жамлаган бўлиб, улар орасида нодавлат телерадиоканалларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, уларда фаолият кўрсатаётган ижодий ва техник ходимлар малакасини ошириш сингари масалаларга алоҳида ўрин ажратилган.    

[gallery-3482]

 Бош директор «Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» медиадастурига киритилган лойиҳалар доирасида нодавлат марказий ва ҳудудий телерадиостанциялар, веб-сайтларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида грант маблағлари ажратилганлигини маълум қилди. Таъкидланганидек, ЎзЭОАВМА аъзоларига, хусусан, марказий телеканалларнинг ҳар бирига 500 миллион сўм, ҳудудий телеканалларга 200 миллион сўм, марказий радиоларга ўртача 120 миллион сўмдан, ҳудудий радиоканалларга 60 миллион сўмдан, жами 7 миллиард 420 миллион сўм пул берилмоқда.  

 Тадбир сўнгида «Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» миллий медиа дастури доирасидаги вазифаларни самарали амалга оширишга алоҳида ҳисса қўшаётган ЎзЭОАВМАга аъзо теле ва радиоканалларнинг грант сертификатлари топширилди. Тадбирда иштирокчилар журналист ва блогерларни қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.  

   

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари

 миллий ассоциацияси ахборот хизмати