Аҳолининг сайловга оид ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш мақсадида адлия органлари томонидан жойларда кенг кўламли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган семинар сайлов қонунчилиги мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари Шерозбек Додоев ва Дилноз Умурзоқова иштирок этиб, сайлов жараёнида қонунийлик, кампаниянинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда ОАВлар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг роли, “E-saylov” ахборот тизимининг аҳамияти бўйича зарур маълумотлар берди.

Тадбирда янги сайлов тизимининг аҳамияти ва афзалликлари батафсил тушунтирилиб, ушбу сиёсий жараён сайловчиларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, ижтимоий- сиёсий фаоллигини янада оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири