Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайлов қонунчилиги тарғиботи қизғин давом этмоқда
22:57 / 2019-11-01

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда ташкил этилган учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларига тайёргарлик жараёни, бу йилги сайловларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди.


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда ташкил этилган учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларига тайёргарлик жараёни, бу йилги сайловларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов масъул ходимлари 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтадиган сайловлар мамлакатимиз тараққиёти учун дастурий вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Бу жараёнда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари Нуриддин Муродовнинг қайд этишича, тизимдаги ўттиздан ортиқ ташкилот ва корхонада ўн мингга яқин ишчи-ходим мамлакатимизнинг иқтисодий қудрати ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

7.jpg

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 4 октябрда қабул қилинган “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори миллий сайлов тизимига сайлов жараёнини бошқаришда ахборот тизими ва сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратишда муҳим омил бўлаётир.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати “бир сайловчи – бир овоз” тамойилини таъминлаш, бир сайловчининг бир неча рўйхатга киритилишига йўл қўймаслик, маъмурий-ҳудудий бирликлар кесимида ҳамда хорижда яшаб турган умумий сайловчилар сонини, сайлов округлари ва участкалари бўйича сайловчилар нормаларини белгилаш учун қулай имконият яратади. Ягона электрон рўйхатни қўллашни тартибга солувчи нормалар Сайлов кодексида ҳам мустаҳкамланган. Шу маънода, сайловлар энди нафақат қонунчилик нуқтаи назаридан, балки техник-технологик жиҳатдан ҳам мутлақо янгича шаклда, очиқ-ошкора, умумқабул этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида ўтади.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда Марказий сайлов комиссиясининг етакчи мутахассислари томонидан сайловчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берилди.