Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайлов: ОАВ билан ҳамкорлик муҳим омил
18:14 / 2019-10-10

Нима учун одамларнинг сиёсий партияларга ишончи баланд эмас?

Сайлов – 2019

Нима учун одамларнинг сиёсий партияларга ишончи баланд эмас? Сиёсий партиялардан сайланган депутатлар партия ва одамлар ишончини қай даражада оқламоқда?

Андижонда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши томонидан “Сайлов жараёнларида партия фаолиятини ёритишнинг янгича усуллари” мавзусида босма ва электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида юқоридаги каби қатор саволлар доирасида муносабатлар билдирилди. Шунингдек, тадбирда журналистларга партиянинг ОАВ билан ҳамкорлиги, умуман, сайловга тайёргарлик ишлари, партия сайловолди дастури, унинг муҳим йўналиш ва жиҳатлари ҳақида кенг маълумот берилди.

– Жорий йилда “Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар” шиори остида ўтказиладиган сайловлар аввалги сайловлардан тубдан фарқ қилади, –дейди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши раиси Ҳомиджон Омонов. – Чунки кейинги йилларда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги демократик ўзгаришлар нафақат партиялар, балки фуқароларнинг ҳам сайловларга бўлган муносабатини ўзгартириб юборди. Шу маънода партия вилоят кенгаши сайлов жараёнидаги тарғибот-ташвиқот тадбирларини самарали ташкил этиш, депутатликка номзодларнинг сайловолди дастурларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш бўйича қатор таклифлар ишлаб чиқди. Мақсадимиз, ана шу таклифлар асосида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтириш, тарғибот ишларини самарали йўлга қўйишдан иборат.

Анжуманда бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш, партия сайловолди дастурини тарғиб этиш, сайловларда фуқароларнинг онгли ва фаол иштирокини таъминлаш, партия ва ОАВ ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган анжуманда билдирилган таклифлар партия вилоят кенгашининг медиа режасини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.