Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайлов – мамлакатнинг, миллатнинг имижи, обрўси
18:36 / 2023-07-10

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси масъуллари иштирокида Президент сайловининг дастлабки натижалари юзасидан пойтахтимизда бўлиб ўтган матбуот анжуманида қайд этилганидек, сайловга тайёргарлик жараёнида ногиронлиги бўлган фуқароларнинг алоҳида эҳтиёжига жиддий эътибор қаратилди. Хусусан, Президент сайловини ташкил қилиш ва ўтказишда ногиронлиги бўлган фуқаролар ўз ҳуқуқидан тенг, тўсқинликсиз фойдаланишини таъминлаш мақсадида сайлов участкалари бинолари ва овоз бериш хоналарини танлаш ҳамда жиҳозлашда миллий сайлов қонунчилигида белгиланган барча шарт- шароитлар яратилди.

Ногиронлиги бўлган фуқаролар сайлов ҳуқуқини таъминлашда қўшимча шарт­-шароит ва имконият яратишга доир масала Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Карлар жамияти ва Ногиронлар ассоциацияси вакиллари фикр-мулоҳазалари инобатга олинган ҳолда ташкил этилди.

Сайлов бюллетени брайль алифбосида кўп минг нусхада чоп этилди. Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи фуқаролар сайлов бюллетенида ўз хоҳиш­ иродасини мустақил ифода эта олиши учун ҳар бир сайлов участкаси трафарет билан таъминланди. Сайлов участкаларида ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар учун махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабиналари жойлаштирилди. Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи сайловчилар учун оптик лупалар ҳамда ёриткичлар ажратилди. Марказий сайлов комиссияси мажлисларини ижтимоий тармоқ ва телеканаллар орқали сурдо таржимаси билан бевосита кузатиб бориш имкони яратилди.

ЎзА