Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайлов комиссиясининг йиғилиши
10:16 / 2024-10-10

Жиззах вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида вилоят округлари ва участкаларига интернет тармоқлари, алоқа хизмати ва кузатув камералари уланиши бўйича кўрилаётган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги масала муҳокама қилинди. Ушбу масала юзасидан Рақамлаштириш технологиялари вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий шуъбаси раҳбари Маҳмуджон Ғиёсовнинг ахбороти эшитилди.

Комиссия йиғилишида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутатлигига номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш якунлари тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан вилоят ҳудудий сайлов комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА