Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тавсия этилди
10:59 / 2023-05-18

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси Халқ депутатлари шаҳар ва туманлар Кенгашлари билан видеоконфренцалоқа кўринишида бўлиб ўтди.

Ҳудуддан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вилоят корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 5-Навоий округ сайлов комиссияси таркибига номзодларни тавсия этиш масала муҳокама қилинди.  

Сессияда Кенгаш раиси Нормат Турсунов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 5-Навоий округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ўқиб эшиттирди. Билдирилган фикр ва мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда тегишли қарор қабул қилинди.  

Шунингдек, сессияда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ижроси тўғрисида вилоят ҳокими ўринбосари М.Мамадиярованинг, вилоятда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида Халқ қабулхонаси мудири Ф.Қувондиқовнинг ҳамда умумтаълим мактабларининг жорий йил 1 май ҳолати бўйича рейтинг кўрсаткичлари асосида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларни баҳолаш натижалари ҳақида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Увайтовнинг ҳисоботи тингланди.  

Сессияда барча масалалар атрофлича таҳлил этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.  

А.Бўриев, ЎзА