Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловга саноқли кунлар қолди.
Шу боис ҳарбий хизматчиларнинг сиёсий билим даражасини юксалтириш мақсадида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Республика маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими билан ҳамкорликда Мирзаобод туманидаги 532-сон сафарбарлик чақируви резерви батальонида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, жорий йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган Президент сайлови халқаро сайлов стандартларига мос равишда ўтказилади.
– Учрашув мобайнида ҳуқуқшунослар томонидан сайлов ҳуқуқининг принциплари, сайлов маданияти, ҳарбий хизматчиларнинг сайловдаги иштироки, сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш масалалари, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш, овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тартиблар ҳақида маълумотлар берилди.
Шуҳрат Суяров, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА