Сайлов-2019: номзодлар дебатда қатнашди
Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази Сурхондарё вилоят бўлимида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 78-Термиз сайлов округидан депутатликка номзодлар билан дебат ташкил этилди.
Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази Сурхондарё вилоят бўлимида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 78-Термиз сайлов округидан депутатликка номзодлар билан дебат ташкил этилди.
Сайловларни ёритиш учун аккредитациядан ўтган журналистлар, блогерлар, сиёсий партияларнинг вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда бу йил “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар“ шиори остида ўтказиладиган сайловларни умумэътироф этилган халқаро тамойиллар асосида ташкил этилаётгани алоҳида таъкидланди.

Қизиқарли баҳс-мунозаралар асосида ўтган дебатда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партиясидан номзод Б.Мардаев, “Адолат“ социал-демократик партияси номзоди С.Назарова, “Миллий тикланиш“ демократик партиясидан номзод А.Эшбоев, Ўзбекистон Экологик партиясидан илгари сурилган номзод Г.Холмаматова, Ўзбекистон халқ демократик партиясидан номзод М.Уташевлар сайловолди дастурлари билан таништирди.
– Сайловолди тарғибот ишлари қизғин паллага кирган шу кунларда депутатликка номзодларнинг дастурларига фуқароларимизда катта қизиқиш уйғонмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи, Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари С.Саломов. – Бу халқимизнинг жамиятда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларга дахлдорлик ҳисси кучайганига яққол далилдир. Мунозара чоғида номзодларга берилган саволлар ҳам уларнинг масъуллик ҳиссини, сиёсий партияларнинг фаоллигини янада оширишга хизмат қилишга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлди.

Номзодлар ўз сайловолди дастурлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ва сиёсий партиялар фаоллари ўртага ташлаган саволларга атрофлича жавоб берди.