Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Сайилгоҳ" подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли кабел тармоғи шикастланган
10:51 / 2023-11-28

Бугун ижтимоий тармоқларда "Космонавтлар" метро бекатига яқин ҳудудда ер остидан тутун чиқаётгани тўғрисида хабар тарқалди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун 110/35/10 кВли “Сайилгоҳ” подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли кабел тармоғи шикастланган.  

Вужудга келган ҳолат бартараф этилгунга қадар истеъмолчилар тўлиқ бошқа тармоққа ўтказилган бўлиб, ҳозирда электр энергияси таъминотидан узилишлар йўқ. Айни чоғда мазкур вазият сабаблари аниқланмоқда.  

"Тошкент метрополитени” ДУК хабарига кўра,  юзага келган ушбу ҳолат метрополитен фаолиятига таъсир қилгани йўқ. Метрополитеннинг “Космонавтлар” бекатида барча қурилмалар нормал ҳолатда ишламоқда.  

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА