English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саъй — ҳаракатлар шу зайлда давом этса, касаллик илдизи билан қурийди
08:37 / 2020-04-17

Бугун барчамизни мақсадимиз битта. У ҳам бўлса коронавирус пандемиясидан тезроқ фориғ бўлиш, яна жўшқин ва серташвиш ҳаётга қайтишдир. Бу борада давлат ўзини функцияларини бекаму кўст бажараяпти. Агар саъй-ҳаракатлар шу зайлда давом этса, тез орада пандемияни илдизи қурийди.


Бугун барчамизни мақсадимиз битта. У ҳам бўлса коронавирус пандемиясидан тезроқ фориғ бўлиш, яна жўшқин ва серташвиш ҳаётга қайтишдир. Бу борада давлат ўзини функцияларини бекаму кўст бажараяпти. Агар саъй-ҳаракатлар шу зайлда давом этса, тез орада пандемияни илдизи қурийди.

Президентимиз 14 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб, касалликни бартараф этиш борасида аниқ ва ҳаётий таклифларини билдириб ўтганлиги касалликни енгиш борасидаги ишончни янада оширди.

Хусусан, пандемия билан боғлиқ жараёнларнинг изидан қувиб эмас, балки унинг барвақт олдини олиш учун бор куч ва имкониятларимизни ва барча ресурсларимизни сафарбар этишимиз зарурлиги таькидланди. Бу нафақат тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига қарата айтилган гап балки, барчамизга бирдек тааллуқли десам муболаға бўлмайди. Қайси маънодаки, агар биз уйда қолиб, карантин қоидаларига, гигиенага риоя қилмасак, интизомли бўлмасак давлат ўзининг куч ва имкониятларини қанча кўп сафарбар этмасин натижа яхшиланиш ўрнига вазият мураккаблашаверади.

Шундай экан, зарурат бўлмаганда уйдан хатлаб кўчага чиқмайлик. Ҳукуматнинг катта харажат ва меҳнат эвазига олиб бораётган ишларини уйда ўтириб қўллаб-қувватлашда давом этсак, оғир кунлар тарихга айланади. Зотан, ОАВ орқали гувоҳи бўлиб турганимиздек, қаердаки белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиш, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик бўлса, ўша ерда ижобий натижалар кўзга ташланмоқда.

Гап коронавирус ҳақида кетаётган экан, мавзу табиийки тиббиётга бориб тақалаверади. Зеро, шу кунларда уни енгиш бўйича барча давлатлар шифокорлари бош қотираяпти. Шу жумладан Ўзбекистон ҳам. Бундай вазиятда ривожланган мамлакатлар билан тажриба алмашиш муҳим саналади. Шундай экан Президентимизнинг бу касалликни енгиш учун барча давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, Хитой, Жанубий Корея, Россия, Исроил, Буюк Британия, Германия ва Япониянинг етакчи мутахассислари билан беморларни даволаш бўйича телемедицина орқали олиб бораётган мулоқотларимизни бошқа илғор давлатлар билан ҳам кенгайтириш борасидаги мулоҳазалари ниҳоятда ўринли деб ҳисоблайман. Зеро, тиббиёт ҳам замонга қараб йилдан-йилга ривожланаяпти. Соҳага илғор, янгидан янги ахборот технологиялари кириб келмоқда.

Бир сўз билан айтганда, ҳар бир нарсани бошланиши бўлганидек, унинг интиҳоси ҳам бўлиши табиий. Шу маънода барчамиз ҳукумат атрофида жипслашиб, юксак тиббий интизом ва ҳамжиҳатлигимизни кўрсатишда давом этсак коронавирус ҳам охир — оқибат енгилади.

Сабрли бўлсак, бунга албатта эришамиз.

Дилбар Усмонова,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатасидаги OʻzLiDeP фракцияси аъзоси