Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саховатга тўла амаллар
18:19 / 2022-06-22

Қийналган дамларда суянчиқ бўлиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш халқимизга хос фазилатлардан.

Қадри баланд қадриятлар туфайли ўксик кўнгиллар қалбига қувонч, шодлик улашилмоқда.

Фарғона вилоятида Президентимизнинг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг шаҳар, туман бўлинмалари ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармалари томонидан вилоятдаги “Темир дафтар”га киритилган ҳамда бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд 926 оиланинг шакллантирилган рўйхат асосида ҳар бир аъзосига 20 килограммдан 319 миллион 100 минг сўмлик, умумий  миқдорда  63 минг 820 килограмм бепул ун тарқатилди.

– Кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан чексиз миннатдорман, – дейди Данғара туманидаги “Катта турк” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган Васила Кимсанова. – Саховат тадбирлари доирасида 120 килограмм ун маҳсулоти олдик.

“Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида умргузаронлик қилаётган Гуллолахон Холиқова оиласи “Темир дафтар”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож. Қарамоғида 6 нафар фарзанди бор. Саховат амаллари доирасида бу оила аъзоларининг ҳар бирига 20 килограммдан бепул ун етказиб берилди.

Шунингдек, вилоятдаги ижтимоий аҳволи оғир бўлган 8 минг 350 оиланинг ҳар бир аъзосига ҳам умумий қиймати 3 миллиард 424 миллион 600 минг сўмлик бепул ун тарқатилмоқда.

М.Сулаймонов, ЎзА