English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саховат ва меҳр-оқибат айёмида эзгу амаллар ва йўқловлар янада кўпайди
12:36 / 2022-05-01

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида эзгу амаллар ойи бўлган Рамазонда савобли ишлар кўлами янада кўпайди. Бу ой барча мусулмонлар учун маънавий покланиш ва асрлар давомида шаклланган қадриятларимизга интилиш ойидир. Айниқса, Ийди Рамазон ҳайити арафасида инсонлар бир бирига меҳр-оқибат кўрсатишга, савобли ишларни қилишга ошиқади.

Айни муборак кунларда жойларда ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган, беморлар ҳолидан ҳар қачонгидан кўп хабар олинмоқда, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилмоқда. Туман бўйлаб хайрли тадбирлар янада кенгайиб, кўплаб оилаларга шодумонлик улашмоқда.

Бугунги эзгу тадбирлар давомида ҳам 500 дан зиёд  ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, 100 ёшдан ошган ва “дафтар”ларга киритилган хонадонларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Ушбу хайрли амални бажаришда тумандаги маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари яқиндан кўмакчи бўлмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Йўлдошев ҳамда ҳокимлик масъуллари ҳам ана шундай оилалар, юз билан юзлашган кайвонилар ҳамда оилавий болалар уйларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Хонадон вакиллари билан дилдан суҳбатларда уларни фазилатли ой ва ҳайит айёми билан қутлади.

Саховат ва меҳр-оқибат айёми муборак Рамазон ҳайити арафасида бу каби эзгу амал ва хайрли йўқловлар барча ҳудудларда давом этмоқда.

М. Сулаймонов,
ЎзА