Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саховат ва кўмакдан мунаввар диллар
16:58 / 2022-09-10

Маҳалла хайрия жамоат фонди қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан амалга оширилаётган эзгу ишлар ижтимоий ҳимояга муҳтож юртдошларимиз ҳаётига қувонч олиб кирмоқда.

Масалан, Қашқадарё вилояти Қамаши туманида маҳалла фуқаролар йиғини тавсиясига кўра, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатида турувчи 681 та оиланинг 1 минг 267 нафар фарзандига янги ўқув йили олдидан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда Маҳалла хайрия жамоат фонди қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан мактаб формалари олиб берилди.

Туман ҳокимлигида ташкил қилинган тадбирда сектор раҳбарлари, ота-оналар ҳамда ўқувчилар иштирок этди. Туман ҳокими билимга чанқоқ ўқувчиларни табриклади. Шундан сўнг ота-оналар иштирокида ўқувчиларга мактаб формалари топширилди.

Бундан ташқари, туманда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан эҳтиёжманд оилалар йўқлаб келинмоқда. Жумладан, мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тумандаги ногиронлиги бор ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. 

Туман сектор раҳбарлари томонидан кўмакка муҳтож оилаларга ногиронлик аравачаси ва Маҳалла хайрия жамоат фонди “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Сектор раҳбарлари хонадон эгалари билан суҳбат қилиб, уларни энг азиз, энг улуғ байрам билан қутлади.

Ўлмас Баротов, ЎзА.