French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Саховат ва кўмак": 24 мингдан ортиқ оилаларга ёрдам кўрсатилди
13:38 / 2022-12-29

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган "Саховат ва кўмак" чин маънода ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон, якка-ёлғиз, соғлигида муаммоси бор аҳолининг кўмакчисига айланди.

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, унинг Хоразм вилоят бошқаруви ҳузурида очилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан, ниҳоясига етаётган йилда  24 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилалар ва шахсларга 11 миллиард 480 миллион 200 минг сўмлик саховат ва мурувват ёрдамлари кўрсатилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 майдаги "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, унда белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида 13 148 оилага 3 миллиард 282 миллион сўмлик 5902 оилага эса кундалик истеъмол товарлари яъни озиқ-овқат маҳсулотлари хариди  учун 1 миллиард 312 миллион сўм, 1517 оилага байрам ва шонли саналарни нишонлаш учун 2 миллиард 175 миллион сўмдан кўпроқ пул маблағлари йўналтирилди.

– Фонднинг "Саховат ва кўмак" жамғармаси пул маблағлари ҳисобидан Хоразм вилояти, унинг туман ва шаҳарларида истиқомат қилаётган, аммо оиладаги турли муаммолар сабаб "Темир дафтар" рўйхатида турган 91 та оиланинг электр энергия ва табиий газдан бўлган 7 миллион 900 минг сўмлик қарздорликлари қоплаб берилган бўлса, 41 оилага уй-жой билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш учун 220 миллион сўм пул маблағи ажратилди, – дейди фонднинг Хоразм вилоят бошқаруви раиси Алтибай Раджапов.

Соғлигида муаммоси бор, даволанишга, юқори технологик жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган 298 оила ва унинг аъзолари учун 1 миллиард 499 миллион 400 минг сўм, 91 оилага дори-дармон воситаларини харид қилиш учун 795 миллион сўм, 2045 оилага зарур бўлган зарурий маҳсулотларни харид қилиши учун 1 миллиард 750 минг сўмдан зиёдроқ пул маблағлари йўналтирилди.

"Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар ва ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахслар "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан саховат ва мурувват ёрдамларини кўрсатиш ишлари давом этади.

 

ЎзА