French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Саховат ва кўмак": 10 минг 179 нафар фуқарога ёрдам кўрсатилди
13:00 / 2022-07-30

Президентимиз ташаббуси билан пандемия вақтида аҳолининг ижтимоий қийналган қисмини, кўп фарзандли оилалар, ногиронлиги бор, доимий иш жойини йўқотган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларни дори-дармон ва кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди унинг ҳудудий бўлимлари ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак" жамғармаси фуқароларнинг кўмакчисига айланган.

Биргина, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бошқаруви унинг туман ва шаҳар бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан жорий йилнинг олти ойи мобайнида 10  минг 179  нафар фуқарога 5  миллиард 538  миллион сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари жамғармадан Боёвут туманидаги "Янги ҳаёт" ва "Қаропчи" маҳалла фуқаролар йиғинига 139 миллион сўмлик компьютер ва мебеллар жамланмаси олиб берилди.

– Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин, – дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бошқаруви раиси Баҳодир Тўхтасинов. – Масалан, соғлигида муаммоси бор, даволанишга муҳтож, аммо имконияти йўқ ховослик фуқаро ёрдам сўраб, халқ депутатлари Ховос туман Кенгашига мурожаат қилганди. Унинг мурожаати жавобсиз қолмади. Қисқа фурсатда Кенгаш қарори чиқарилди. Унга даволаниш ва соғлигини тиклаб, ўз оиласи бағрига қайтиши учун "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бошқаруви, унинг Ховос туман бўлинмаси ҳузурида очилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 20 миллион сўм пул маблағи ажратиб берилди. Натижада у ушбу пул маблағи ҳисобига даволаш профилактика муассасасида даволаниб, ўз оиласи бағрига қайтди. Бундан нафақат у, унинг яқинлари ҳам бирдек хурсанд.

"Саховат ва кўмак" жамғармаси фуқаролар учун кўмакчига айланиб улгурди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА