French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саховат ва ижтимоий ҳимоя бир манзилда
12:00 / 2026-02-24

-

Қарор ва ижро

Шу кунларда муборак Рамазон файзи ва шукуҳи юртимизда кезиб юрибди. Бу ойни муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Президентимизнинг 2026 йил 17 февралдаги қарори қабул қилинди. Хусусан, жойларда “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” деган эзгу ғояга мос саъй-ҳаракатлар қилиняпти.  

Тошкент вилоятида ҳам оғир аҳволдаги, ёрдамга муҳтож фуқароларга "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан махсус ваучерлар етказилмоқда. Масъуллар томонидан мулоқотлар давомида беморлар ва уларнинг яқинларига давлатимиз томонидан яратилаётган қулайликлар, ваучер асосида ажратилган маблағлар асосида  даволаниш имкониятлари ва қўшимча кўмаклар ҳақида батафсил тушунтиришлар бериляпти.

Жумладан, Оҳангарон шаҳрида 3 нафар ижтимоий реестрга киритилган фуқарога ваучер тарқатилди. Бу ҳудуддаги “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Хуршид Бўтаев иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб, ўзи мустақил юролмайди. У камбағал оила реестрига қўйилган. Мазкур маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим Ҳулкар Аширова бу оиладан ҳар доим хабар олиб, ўз ёрдамини ериб боради.

– Ўтган даврда бу фуқарога ногиронлик аравачаси берилди, фарзандларига эса нафақа тайинланди. Ўтган даврда унинг хонадони ҳудуд масъуллари томонидан қайта таъмирланди, саломатлигини тиклаш учун бепул бир неча бор оёқларида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу фуқаронинг навбатдаги операцияси учун ҳам 38 миллионга яқин пул керак эди. Шу туфайли мавжуд шароити ҳисобга олиниб, унга ҳам "Вақф" хайрия жамоат фондидан 40 миллион сўмлик ваучер берилди. Кўрсатилган бу эътибор ва ғамхўрликдан Х.Бўтаев ва унинг яқинлари хурсанд бўлди, – дейди “Бўстон” МФЙ ижтимоий ходими Х.Аширова.  

Умуман олганда, Рамазон ойида амалга оширилаётган бундай эзгу ташаббуслар жамиятда ижтимоий бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва инсонпарварлик қадриятларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.  

А.Мусаев.ЎзА