Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан Нукус туманида ўтказилаётган мурувват тадбирлари "Саховат уйи"да давом этди.
Муассасада яшаётган нуронийлар учун 2 дона кир ювиш машинаси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар топширилди.
- Бугунги тадбирда вилоятимизнинг энг фаол нуронийлари ҳам қатнашиб, ҳудуд аҳолисига кўтаринки кайфият улашишга ҳаракат қилдик,- дейди Самарқанд вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят Нуронийлар кенгаши раиси Саидаҳмад Усмонов.- "Саховат уйи"да ўттазилган тадбир ҳам кўнгли ўксик кексаларни хушнуд қилди.
- Самарқандлик юртдошларимиз йўқловидан кўнглимиз тоғдек кўтарилди, - дейди Бекназар Жуманазар. - Уларнинг кўрсатган эътибори учун миннатдорлик билдирамиз.
"Яшил макон" умуммиллий акцияси доирасида Самарқанд делегацияси томонидан "Ақманғит" посёлка фуқаролар йиғини ҳудудига 100 туп манзарали дарах кўчатлари экилиб, "Самарқанд боғи" ташкил қилинди.
Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА