“Savlat Mebel”да ёшлар бандлиги таъминланган
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманганда тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Шундай лойиҳалардан бири — 2023 йил сентябрь ойида ташкил этилган “Savlat Mebel” МЧЖдир. Корхона фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 50 нафар ёш доимий иш билан таъминланди.
[gallery-27643]
Лойиҳа қиймати 10 миллиард сўмни ташкил этган ишлаб чиқариш цехида 60 турдаги мебель маҳсулотлари тайёрланмоқда. Хитой технологиялари асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар учун корхона қошида махсус савдо дўкони ҳам ташкил этилган.
Келгусида ишлаб чиқарилаётган мебель маҳсулотларини қўшни давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА