Савдогар 13 йил мобайнида тўплаган 4 мингта чой пакетидан декорация яратди
Туркиянинг Бурдур шаҳри (Онадўли)да яшовчи 52 ёшли Узейир Четин 18 ёшида чой дўкони юритувчисига шогирд тушганини ҳикоя қилиб берди. 6 йилдан сўнг ўз бизнесини очган Четин 28 йилдан буён Бурдур савдогарларига чой етказиб бериш билан шуғулланади. 13 йил аввал атроф-муҳитни қоғоз чиқиндилардан асраш мақсадида дўконида чой пакетларини йиғишни бошлаган. Бугунгача тахминан 4 минг чой пакетини йиғиб, дўконида безак сифатида ишлатган савдогар севимли машғулотини иш фаолияти билан биргаликда давом эттирганини айтади.
— Мен чой савдогари бўлган устозимнинг бош шогирди эдим. Кейинчалик ушбу бизнесни давом эттира туриб чой пакетларини йиғиш хаёлимга келди. Кейинчалик бу "хобби"га айланди. 13 йил давомида 4 мингга яқин чой пакетини тўпладим. Бундан ташқари, 2011-2012 йилларда Анқарада бўлиб ўтган Халқаро қоғоз кўргазмасида иштирок этдим ва 3-ўринни эгалладим. Кейинги кўргазмага қадар яна коллекция йиғишда давом этишга ҳаракат қиламан, — дейди Узейир.