Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлар муаммолари тингланди
15:17 / 2025-07-14

Пойтахтимизда Бизнес-омбудсман томонидан Президентимизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида Савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида доимий равишда кузатилаётган муаммо ва камчиликлар, уларнинг олдини олиш ҳамда самарали ечимлар ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.  

Хусусан, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.

Бунда  электр энергияси, газ ва сув таъминотидаги лимитларни ошириш, малака оширишга ва касб ўрганишга келган фуқароларни расмийлаштиришда ҳамда ишчи ва хизматчиларга иш ҳақини ҳисоблаш билан боғлиқ муаммолар, ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш ҳамда гувоҳномани расмийлаштириш билан боғлиқ муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди. 

Шунингдек, аҳолидан нақд пулда харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилиш ва ҳисоботларда акс эттириш масалалари, солиқ қонунчилигини бузганлик учун молиявий жарималарнинг катталиги ҳамда уларни табақалаштириш зарурати каби ва бошқа масалалар борасида фикрлар билдирилди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА