Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Савдо-саноат палатаси ва KOICA стартаплар экотизими яратишни рағбатлантиради
19:56 / 2022-02-21

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида ўтказилган галдаги тадбирда “Стартап-сайтлар”ни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Унда бизнес-инкубация тизими, хусусан, мамлакатимизда стартап экотизимининг бугунги ҳолатига ҳам эътибор қаратилди.

Маҳаллий ва хорижлик вакиллар иштирок этган тадбирда мавзу доирасида сўз юритилар экан, бизнес-инкубация тизими, хусусан, мамлакатимизда стартап экотизимининг бугунги ҳолатига ҳам эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, Савдо-саноат палатаси Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан биргаликда умумий бюджети 5,5 миллион доллар бўлган “Ўзбекистонда стартаплар экотизимини яратиш ва тадбиркорлик ривожланишини рағбатлантириш” (2020-2023) лойиҳасини амалга оширмоқда. 

[gallery-5841]

Корея Республикаси жаҳон иқтисодиётининг инновацион ривожланиш даражасини баҳоловчи кўплаб халқаро рейтингларда етакчи ўринни эгаллайди. Энди лойиҳага келсак, у Жанубий Кореянинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда, янги иш бошлаган тадбиркорларга ўз бизнес ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантиришга қаратилган. Унда кореялик мутахассисларни жалб этиш кўзда тутилган. 

Тошкент шаҳрида ишбилармон тадбиркорлар ўз бизнес ғояларини амалга оширишда малакали мутахассислардан амалий ёрдам олиш мақсадида намунали бизнес-инкубатор ташкил этади. Шунингдек, инновацион бизнес экотизимини ривожлантириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланади. Ушбу соҳа билан шуғулланувчи бошқарма ва ташкилотлар ходимларининг Корея Республикасида ўқув амалиётини ўтказиш орқали уларнинг малакасини ошириш, интеграциялашган ахборот тизимини яратиш каби ишлар ҳам лойиҳанинг асосий вазифаларидан биридир.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА мухбири