Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Савдо режимининг барча жиҳатларига тааллуқли 10 дан ортиқ янги ҳужжатлар кўриб чиқилмоқда
15:53 / 2023-03-15

Женевада ўтказилаётган Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 6-йиғилишида Божхона қўмитаси вакиллари фаол иштирок этмоқда. Унда республика савдо режимининг барча жиҳатларига тааллуқли 10 дан ортиқ янги ҳужжатлар кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация Швейцариянинг Женева шаҳрида ЖСТ Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда мамлакатимизнинг ташкилотга аъзо бўлишини жадаллаштириш мақсадида ЖСТга аъзо барча давлатлар билан товар ва хизматлар бозорларига кириб бориш юзасидан икки томонлама музокараларни фаоллаштириш ва уларнинг якунлари бўйича тегишли баённомаларни имзолаш зарурлиги қайд этилди.

Божхона қўмитаси вакиллари томонидан халқаро экспертларнинг Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Божхона кодекси лойиҳаси, мавжуд қонунчиликни савдони соддалаштириш бўйича халқаро нормаларга уйғунлаштириш, божхона қийматини белгилашга доир саволларига атрофлича жавоб берилди.  

ЎзА