Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Савдо объектларидаги мавжуд муаммолар ўрганиляпти
12:43 / 2023-01-20

Тошкент вилояти прокурори Шавкатжон Раҳимов бошчилигида Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон туманлари,555 Оҳангарон, Олмалиқ шаҳарларидаги деҳқон бозорларидаги сотувчи ва харидорларга яратилган шарт-шароитлар, қишнинг совуқ кунларида маҳсулотларни сифатли ҳолда сақланиши, нарх-навони сунъий оширилмаслик ҳолатлари ўрганилди.

Вилоят прокурори сотувчи ва харидорлар билан суҳбатлашиб, етарли даражада савдо фаолиятини олиб бориши, муносиб шароит яратиш мақсадида масъулларга тегишли кўрсатмалар берлди.  

Маълумот учун, бугунги кунда вилоят ҳудудида 22 та туман (шаҳар)да 16 та деҳқон бозори ва 374 та раста, олис ҳудудларда кунлик кўчма арзонлаштирилган савдо ярмаркалар фаолияти йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, вилоят прокурори Оҳангарон шаҳрида фаолият олиб бораётган “Саховат уйи”да ҳам бўлиб, истиқомат қилувчиларга яратилган шароитлар, энергетика ресурслари, иситиш тизимида узилишлар бўлмаётганлиги ўрганилди, озиқ-овқат ва бошқа саховат маҳсулотлари етказилди.  

А.Мусаев, ЎзА