French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Савдо мажмуасидан олиб кетилган фуқарода коронавирус аниқланмади
15:55 / 2020-05-12

Куни кеча ижтимоий тармоқларида “Фарҳод” автомобиль эҳтиёт қисмлари савдо мажмуи сотувчиларидан бирининг тана ҳарорати юқорилиги сабаб, ҳудуд ёпиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Куни кеча ижтимоий тармоқларида “Фарҳод” автомобиль эҳтиёт қисмлари савдо мажмуи сотувчиларидан бирининг тана ҳарорати юқорилиги сабаб, ҳудуд ёпиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу ҳолатга ойдинлик киритиб, берган маълумотига кўра, аслида савдо мажмуасига кираверишда ўрнатилган тиббий текширувлар чоғида бир фуқарода юқори ҳарорат аниқланган ва у дарҳол изоляцияга олинган.

Коронавирус инфекцияси юқтирганликда гумон қилинган фуқаро бозор ҳудудига киришга улгурмаган. Кечанинг ўзида 1989 йилда туғилган бу фуқародан коронавирусга ўтказилган диагностик таҳлил унда COVID-19 инфекцияси аниқланмаганини кўрсатди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.