Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Савдо маркази хизматидан аҳоли мамнун
11:40 / 2022-06-22

Ота-боболаримиздан илгари оддийгина битта бухонка нон сотиб олиш учун ҳам савдо дўконларида узундан узоқ навбатга турилганини эшитганмиз.

Бугун мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор натижасида ҳар қадамда муҳташам савдо марказлари барпо этилмоқда ва бу аҳолининг талабини ортиғи билан қондирмоқда. Энг муҳими ушбу соҳа ривожида тижорат банклари тадбиркорларга асосий кўмакчи бўлмоқда.

Масалан, Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида жойлашган “Etalon Savdo Servis” хусусий корхонасига қарашли “Марка” супермаркети тез фурсатда мижозлар эътиборини қозонди. Мазкур корхона “Ўзмиллийбанк” АЖ билан ҳамкорлик қилган ҳолда бугунги кунда шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга хизмат қилаётган супермаркет фаолиятини йўлга қўйган.

[gallery-7659]

Супермаркет расталарини озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда яхна ичимликлар сингари маҳсулотлар билан тўлдириш учун умумий ҳисобда 4 миллиард сўм маблағ сарф қилинган бўлса, шундан мазкур корхонага 2,5 миллиард сўм миқдоридаги кредит маблағи “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан ажратилди.

Савдо марказида таклиф этилаётган маҳсулотлар ва сифатли хизматдан аҳоли мамнун.

– Доим ишдан қайтар эканман ушбу супермаркетга кириб, рўзғор учун керакли маҳсулотларни олиб кетаман, – дейди Қарши шаҳрилик Муҳиддин Абдуллаев. – Сабаби қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳам, бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам ҳар куни янгиланади ва сифатли. Нархлари ҳам ҳамёнбоп.

Ўлмас Баротов, 
Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.