French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Савдо-иқтисодиёт тармоқларида янги имкониятлар ва қўшма лойиҳалар
20:31 / 2025-10-03

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасида Биродар шаҳарлар алянси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Ҳудудлар савдо-иқтисодий тармоқларида ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси, дўстлик жамиятлари аъзолари, “Ватандошлар” жамоат фонди, Миллий маданий марказлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатининг асосий мақсади – Ўзбекистоннинг ҳудудлари ҳамда хорижий шаҳарлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, янги ҳамкорлик йўналишларини аниқлаш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда бизнес ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Қайд этиш лозимки, ҳудудлар савдо-иқтисодий тармоқларида ҳамкорликни кенгайтириш натижасида мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши янада ортади. Мазкур йўналишдаги фаолият ҳудудларнинг мавжуд имкониятларини самарали бирлаштириш, ишлаб чиқариш кооперациясини кучайтириш, савдо ва инвестицион алоқаларни кенгайтириш орқали иқтисодий ўсишга туртки беради.

Ҳамкорликни кенгайтириш натижасида,ҳудудлараро иқтисодий интеграция чуқурлашади, савдо айланмаси ортади,
инвестицион жозибадорлик кучаяди, логистика тизими такомиллашади, янги иш ўринлари яратилади ва аҳоли фаровонлиги ошади.

Шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш биродар шаҳарлар алоқалари, савдо-саноат палаталари ва халқаро тажриба алмашиш механизмлари билан уйғун ҳолда олиб борилиши алоҳида аҳамиятга эга. Бу эса нафақат ички бозорни кенгайтиради, балки мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.

Тадбирда иштирокчилар томонидан савдо ва саноат соҳаларида ҳамкорликнинг янги имкониятларини излаш, ҳудудлараро иқтисодий алоқаларни кенгайтириш механизмларини такомиллаштириш, хорижий ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг самарали йўллари каби бир қанча масалалар кенг муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган англашув меморандуми имзоланди. 
Мазкур ҳужжат савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга кўтариш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва ўзаро тажриба алмашишни янада жадаллаштиришга хизмат қилади.

Н. Раҳмонова, ЎзА