Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик янада мустаҳкамланади
10:52 / 2026-01-27

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов шу кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб турибди.

Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Хабарга кўра, вилоят ҳокими Туркиянинг Истанбул шаҳрида 120 нафардан зиёд туркиялик ишбилармонлар иштирокида ўтказилган бизнес-форумда қатнашди.

Бизнес-форум Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Форум доирасида Андижон вилоятининг саноат, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, мебелсозлик ҳамда логистика соҳаларидаги имконият ва салоҳияти намойиш этилди. Шунингдек, амалга оширилиши режалаштирилган қатор лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. 

Туркиянинг нуфузли компания ва ташкилотлар раҳбарлари, ишбилармонлари билан учрашувларда қўшма корхоналар ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар жараёнида сунъий интеллект, суғурта ва қайта суғурталаш брокерлиги, “Tuna Ofisi”, шунингдек, тиббиёт соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилиниб, тегишли меморандумлар имзоланди.

 Ф. Убайдуллаев, 

ЎзА мухбири